Қорақалпоғистон республикасида академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадасининг iii- (вилоят) босқичини ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 2 июнда 1962 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Академик лицей, касб-хунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва ҳалкаро фан олипиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги Низом», Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-хунар таълими марказининг 2016 йил 6 декабрдаги 87/ҚБ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Давлат тест марказининг 2016 йил 6 декабрдаги23/ҚБ  сонли қўшма буйруқлари ва Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 22-мартдаги 118-сонли буйруғи асосида, Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган “Ягона жадвал” асосида, Қорақалпоғистон Республикасидаги академик лицей ва касб-хунар коллежлари иқтидорли ва қобилиятлиўқувчиларни танлаш, қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш, уларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, умумтаълим фанларидан ўтказиладиган халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи жамоа аъзоларини танлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг     III-(вилоят) босқичи 2017 йил 27 март- 1 апрел кунлари   Нукус шаҳридаги Нукус агроиқтисодиёт коллежи ўқув биносида ўтказишга қарор қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўрта махсус,касб-ҳунар таълими Бошқармаси  ташкилий қўмитаси томонидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилган,тасдиқланган ва шу асосда барча тайёргарлик ишлари олиб борилган.

Олимпиада вақтида хавфсизликни таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва шаҳар электр тармоғига ва шунингдек, иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказилган олимпиада жараёнини кенг тарғиб қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси, газета ва  журналлар бош муҳаррирларига хат билан мурожаат этилди ва уларнинг иштироки олимпиада ўтказиш жараёнида тўла таъминланди.

Олимпиадага қатнашувчи ўқувчилар орасидан ётоқхонага муҳтожлари учун, НДПИ қошидаги 2-сон Нукус академик лицейи, 2-сон Нукус саноат ва хизмат кўрсатиш, Нукус сув ҳўжалиги ва мелиорация ва Нукус педагогика коллежлари ўқувчилар уйининг ҳар биридан35 тадан  жами 140 та ўрин тайёрланди. Ётоқхонада туну-кунлик навбатчилик ташкил этилди, ўқувчилар ва уларнинг рахбарлари учун уч маҳал овкатланиш  ташкиллаштирилди ва барча шароитлар яратилди.

Олимпиада ўтказиладиган бинода ва ўқувчилар турар жойида Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармаси ходимлари томонидан навбатчилик ташкил этилган ва назоратга олинган.

Олимпиада жараёнлари учун масъул бўлган фанлар кесимида ҳакамлар ҳайъати Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчиларидан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тажрибали ўқитувчиларидан шакллантирилди. Хакамлар ҳайъати рахбари ва аъзолари олимпиада ўтказиш Низоми ва сз фани бўйича баҳолаш мезонлари, қарор, қайднома, далолатнома билан таъминланди ва тўлдирилиши назорат қилинди.

Аудитория раҳбарлари Нукус шахрида жойлашган касб-хунар коллежлари махсус фан ўкитувчилари ва ишлаб чикариш таълими усталаридан навбатчилар рўйхати Нукус агроиктисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларидан тузилди ва улар ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланди. Олимпиадада иштирок этувчи ўқувчиларнинг рўйхати ҳамда ҳужжатлари ташкилий қўмита буйруғи асосида тасдиқланди.

Олимпиада ўтказиладиган Нукус агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 3 қаватли биносининг иккинчи қаватида 10 та хона ва учинчи қаватида 6 та хона ташкил этилган ва ушбу хоналар вебкамералар, компьютерлар билан таъминланган ҳамда олимпиада жараёни тўлиқ видеоназоратга олинган. Ҳар бир хонанинг эшикларига ўтказиладиган фаннинг номлари ёзиб қўйилган. Хоналар сони олимпиада ўтказилган фанлар сонига туғри келади. Хоналарда стол ва стуллар тўғри жойлаштирилган ва иштирокчилар сонига мос келади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига олимпиада ўтказиладиган бинода махсус хоналар ажратилган.

Ота-оналар учун коллеж биноси атрофида махсус жой ажратилиб, шароит яратилган.

Информатика фанидан қатнашаётган иштирокчиларнинг амалий топшириқларни бажаришлари учун компьютерлар билан тўлиқ таъминланган ва улар ишчи ҳолатда.

Олимпиада ташкилий қўмита аъзолари,олимпиада материалларини экспертизадан ўтказиш,кўпайтириш ҳамда олимпиада ўтказишга тайёргарлик кўриш учун махсус хона ўқув биносининг 2 қаватига жойлашган бўлиб  4 та компьютер 5 та принтер ва  шуниндек, ёзма иш саволлари ва тест топшириқларини кўпайтириш учун нусха кўпайтириш мосламалари ва бошқа техника воситалари фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати аъзолари,  аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар учун “Бейжик”лар тайёрланган.

Олимпиада жараёнлари учун зарур бўладиган меъёрий ҳужжатлар алоҳида фанлар кесимида 2-курс, 3-курслар бўйича йиғма жилд папкалари тайёрланди. Фанлар кесимида баҳолаш мезонлари, олимпиада Низоми нусҳалари ҳар бир ҳакамга тақдим этилди. Ўқувчиларнинг натижаларини расмийлаштириш учун қайдномалар, далолатномалар ёзиш учун қоғозлар, ўқувчилар рўйхати, улар учун штамп босилган дафтарлар тайёрланган.

Апелляция комиссияси таркиби ҳар бир фандан ҳакамлар ҳайъати таркибига кирмаган биттадан мутахассислар асосида ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида олимпиада иштирокчилари, ҳакамлар ҳайъати, аудитория раҳбарлари, олимпиада иштирокчиларининг ота- оналари ҳамда ўқитувчилари учун жорий йилнинг 27 март куни умумий йиғилиш  ўтказилди. Иштирокчилар олимпиаданинг III- (вилоят) босқичини ўтказиш тартиби билан таништирилди. Бундан ташқари ҳакамлар ҳайъати, аудитория раҳбари ҳамда олимпиада ташкилий қўмитаси аъзолари иштирокида алоҳида йиғилишлар ўтказилиб, улар олимпиаданинг Низом ва баҳолаш мезонлари билан таништирилди.

Аудитория раҳбарлари ва назоратчилар олимпиада ўтказиладиган куни Фан олимпиадаси бошланишидан бир соат олдин қуръа ташлаш йўли билан аудиторияларга тақсимланди. Олимпиада қатнашчиларининг китоблари, сумкалари ва бошқа барча буюмлари аудиторияда алоҳида ажратилган столга қўйилди.

Олимпиада ўтадиган куни фан олимпиадаси бошланишидан 1 соат аввал ҳакамлар ҳайъати раҳбарлари, ташкилий қўмита аъзолари ва ота-оналар вакили иштирокида олимпиада ўтказиладиган умумтаълим фанларидан Марказ вакили томонидан олиб келинган СД-диск (компакт диск) солинган муҳрланган конверт очилди ва белгиланган хонада компьютерга қўйилди. Республика олимпиадасининг III (вилоят) боскичини ўтказиш бўйича ягона жадвалга мувофиқ факат шу куни ишлатиладиган архивлаштирилган ва паролланган ёзма иш ёки тест синовлари материаллари компьютерга кўчирилди хамда телефон оркали олинган парол асосида ушбу архив очилди. Ёзма  иш ёки тест синовлари топшириқлари  қоғозга чиқарилиб, экспертиза қилиш учун ҳакамлар ҳайъати раҳбарлари ва аъзоларига тоширилди.

Танлаб олинган ёзма иш ёки тест синовлари топшириқлари олимпиада жараёнида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида далолатномалар тузилди ва ҳакамлар ҳайъати рахбарлари ва аъзолари томонидан имзоланди.

Ҳакамлар ҳайъати рахбарлари ва аъзолари томонидан экспертизадан ўтган ёзма иш ёки тест синовлари топшириқлари фанлардан вариант шакллантирилгандан сўнг компьютерда тўғриланиб биттадан нусҳа  чиқарилди  ва конвертларга солиниб мухирланди ҳамда  аудитория рахбарларига берилди. Компьютерга масъул бўлган шахс томонидан, фанлардан қўлланиб бўлинган барча материаллар (вариантлар) компьютер хотирасидан ўчириб ташланди.

Экспертизада иштирок этган ҳакамлар ҳайъати раҳбари ва аъзолари олимпиада бошлангунга қадар экспертиза ўтаётган хонадан чиқишлари таъқиқланди.

Аудитория раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси танланган ёзма иш, тест синовлари топшириқлари нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтирилиб, аудитория раҳбари ва ҳакамлар ҳайъати рахбарлари хамда аъзолари билан биргаликда олимпиада иштирокчилари ўтирган хонага олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг III- (вилоят ) босқичида жами 353 нафар ўқувчи қатнашиб, шундан 239 нафари академик лицейлар ва114 нафари касб-ҳунар коллежлари, шу жумладан 3-курс 195 нафар, 2- курс ўқувчилари158 нафарни ташкил этди.

Олимпиада жараёни  академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасини ўтказиш бўйича ташкилий кўмитанинг 2014 йил 21 ноябрдаги  йиғилиши 1-сон баённомасида тасдиқланган тартиб қоидаси, баҳолаш мезони асосида ўтказилди.

Барча олимпиада ўтказиладиган фанлардан ёзма ишларидан олган баҳоларига норози иштирокчилар шу куннинг ўзида ташкилий қўмита аъзолари,ҳакамлар ҳайъати раҳбарлари,аъзолари ва фанлар бўйича апелляция комиссияси раислари иштирокида баҳолаш мезони бўйича ёзма ишлари қайта кўриб чиқилди ва баҳоларнинг тўғри қўйилганлиги мезон асосида ўқувчиларга тушинтирилди.